Latest news

19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  0 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  2 18:10Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 18:00Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  2

Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада" News

Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада"

Таиландга қарши ўртоқлик ўйинидаги йирик ғалаба (4:1)дан кейин Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов ва ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдиришди.

“Хулосаларни ўзаро даврада чиқарамиз. Маъқул келаётган ва келмаётган жиҳатлар бор. Шу устида ишлаяпмиз, ўйин ўтказдик. Рақиб муносиб ҳаракат қилди. Умумий олганда ҳозирча яхши, иссиқ ҳавога кўникмоқдамиз. Яна бир бор қайтараман, ишлаш керак бўлган ҳолатлар мавжуд. Қаторасига иккинчи ўйинда ҳисобда ортда бориб, вазиятни ўнглай олаётганимиз хурсанд қилади. Аммо яна гол ўтказиб юбораётганимиз хафа қилади, бу мавжуд муаммо. Умуман олганда, ёмон ўйнамадик, тайёргарлик кўриб олдик. Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада. Бунгача Таиланднинг шу ердаги ўйинларини кузатдик. Маълум хулосалар чиқардик. Бироқ, бунга жиддий эътибор қаратиш керак эмас. Чунки, расмий ўйинларда барчаси бошқача бўлади”, дейди Абрамов.

Абдухолиқов:

- Асосий баҳслардан олдин охирги ўйинимиз эди. Шу рухда давом этишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, хатоларимиз кўп, барибир хатосиз бўлмайди. Улар устида ишлаймиз ва хатоларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Халқимизнинг дуоси, қўллаб-қувватлаши билан ИншАллоҳ ёруғ юз билан қайтиб борамиз деб ўйлайман. Энди бир хил юқори темпда ўйнаш қийинроқ менимча, тўпни йўқотмаган ҳолда ақллироқ ўйнашимиз керак. Қанча кучимизни сақлаб, беҳудага сарфламасак, ўшандагина ижобий натижага эришамиз.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика