Latest news

02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  51 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  46 17:22DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи  0

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади" News

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин бўлишини билгандик. Қолаверса, ўз майдонимизда тўп тепаётганимиз учун қимматли очколарни қўлга киритишимиз муҳим эди. "Сурхон"нинг ҳозирги ишлари яхши бўлмаса-да, бошқа жамоаларда бўлгани сингари уларнинг ҳам ўз мақсадлари бўлиши табиий ҳол эди. Бугунги ғалабани мавсум аввалидаги йиғинларимиз меваси деб айтишимиз мумкин. Энг муҳими, чиройли футбол намойиш этган ҳолда ғалаба қозондик. 

Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатлидир. Муваффақият бир ёки икки одамнинг иши эмас, балки жамоавий пухта тайёргарлик маҳсулидир.

Жамоанинг асосий таркибида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар сони 11 нафардан кўп. Ҳатто мураббийнинг ўзи ҳам буни бот-бот таъкидлайди. Футболчилар кўп бўлгани учун барчага имконият бериляпти. Дарвоза ёки бошқа чизиқда кимни майдонга тушириш-туширмаслик мураббийнинг танловидир. Захирадан майдонга тушаётганлар ҳам ўйинни кучайтирмоқда. 

Бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳар доим биз билан бирга бўлишган, бирга бўлишсин. Биз ҳам ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди Абдужалилов.

Rating:    

Comments

   
29 mar 12:33:18
Akmal
Мехнатди вахлирок киганларингда ЖЧ анча олдин уйнаган булардик
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика