Latest news

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  21 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Аббос Отахонов: "Металлург"ни яхши билганим учун ҳам ортга қайтдим" News

Аббос Отахонов: "Металлург"ни яхши билганим учун ҳам ортга қайтдим"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб собиқ футболчиларини ортга қайтармоқда. Жумладан, Аббос Отахонов ҳам янги мавсумни "Металлург"да давом эттирадиган бўлди. Шундан кейин Отахонов билан суҳбатлашиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Металлург"дан таклиф билан чиқишди. Бу жамоани яхши билганим учун таклифини қабул қилдим ҳамда икки йиллик шартномага имзо чекдим",- дейди Аббос Отахонов. 

- Бунга қадар АГМКда тўп тепдингиз. У ердаги фаолиятингиздан қониқдингизми?

- АГМКдаги фаолиятим кўнгилдагидек ўтди дея оламан. Бу жамоа билан Суперлигада 3-ўринни эгалладик ва Осиё Чемпионлар лигасида тўп тепдим.

- Бекободликларда юзага келадиган рақобатга муносабатингиз қандай? 

- "Металлург"дан рақобат бўлгани яхши ва ким кучли бўлса ўша майдонга тушади. Рақобат бўлган жойда албатта ўсиш кузатилади.

- "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" жамоаларидан таклиф бўлгани ростми?

- Бу йил ушбу жамоалардан таклиф бўлгани йўқ

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика