Latest news

18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  0 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  9 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  27 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  3 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  10 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  9 13:14Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 12:50​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди  2

Аббос Амонов: "Бизни дуранг ҳам қониқтирмайди" News

Аббос Амонов: "Бизни дуранг ҳам қониқтирмайди"

Бугун олий лиганинг 5-тур учрашувлардан бири, Наманган шаҳрида, Наманганнинг “Навбаҳор” ва Ғузорнинг “Шўртан” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Анъанамизга кўра, ҳар бир учрашув олдидан жамоамиз футболчиларининг ўйинолди фикрлари ҳақида Сиз азиз муҳлислар билан бўлишишга ҳаракат қиламиз. Бугун “Навбаҳор” – “Шўртан” учрашуви ҳақидаги фикрларини билиш учун Аббос Амоновга юзландик.

-  Наманганда бугун, турнир жадвалида ёнма-ён турган жамоалар кураш олиб боришади. Шу сабабли, бу ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Лекин учрашув қизиқарли бўлиши билан бир қаторда, жуда қийин ҳам кечади. Сабаби, “Навбаҳор” мамлакатимиздаги ўз ўрнига, анъанасига ва тарихига эга жамоалардан бири. Шундай экан, рақибимизни ҳурмат қиламиз. Аммо шуни айтиб ўтишим ҳам керак, бугун бизни хаттоки дуранг натижа ҳам қониқтирмайди. Чемпионат бошидан ўтказиб келаётган муваффақиятсизликларимизга бугун айнан Наманганда чек қўямиз.

-  Ҳабарингиз бор, клубимизда яқинда янги рахбарнинг белгиланиши, жамоадаги кескин ижобий ўзгаришларга олиб келди. Жамоадаги барча ташкилий ва молиявий масалалар бизни ҳозир умуман ўйлантирмаяпти. Сабаби, биз учун жамоада барча шарт–шароитлар яратилиб берилиб, куни кеча, ҳатто ойлик маошлари борасидаги масалалар ҳам ҳал этилди. Шунинг учунми, жамоадаги ички муҳит, жамоадошларимнинг кайфиятлари кўтаринки даражада. Ўйлайманки, тез орада жамоамизнинг аввалги мавқеини, обрў ва эътиборини тиклашга эришамиз. Чунки, бу учун катта замин ва шарт-шароитлар яратилмоқда. Биз футболчилардан эса, қаерда ва қайси жамоага қарши ўйнашимиздан қатъий назар, яхши ўйин намойиш этиб, аъло натижаларни қўлга киритиш талаб этилади холос, - дейди Амонов.


“Шўртан ПФК” матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика