Latest news

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  4 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

А Серия. “Лацио”дан “супер камбэк”! News

А Серия. “Лацио”дан “супер камбэк”!

Италия чемпионати 6-туридан ўрин олган “Торино” – “Лацио” баҳси голларга бой ўтди.

Ўйинда ҳисоб 15-дақиқада римликлар ярим ҳимоячиси Андреас Перейра томонидан очилди. Кейин эса мезбонлар ҳимоячиси Бремер орадаги фарқни тиклади ва унинг голидан бироз ўтиб жамоадоши Андреа Белотти ўз номини таблога ёздирган ҳолда “Торино”ни олдинга олиб чиқди – 2:1.

2-тайм бошида. Сергей Милинкович-Савичнинг аниқ зарбаси туфайли мувозанат яна тикланди. 87-дақиқада Саша Лукич Пепе Рейнани ожиз қолдирди – 3:2. 

Сўнгра, катта саҳнага “Лацио” сафида захирадан ўйинга тушган футболчилар чиқишди. 90+5 дақиқада Чиро Иммобиле рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва кейин эса Фелипе Кейседо тўп киритиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди – 4:3!

Симоне Инзаги шогирдлари иродали ғалабадан сўнг, очколари сонини 10 тага етказган ҳолда 7-ўринга жойлашди. “Торино” эса 1 очко билан аутсайдерлар қаторида бормоқда.

Торино – Лацио 3:4 (2:1, 1:3)

«Олимпико ди Торино»

Голлар: 0:1 – 15 Перейра, 1:1 – 19 Бремер, 2:1 – 25, пенальти Белотти, 2:2 – 48 Милинкович-Савич, 3:2 – 87 Лукич, 3:3 – 90, пенальти Иммобиле, 3:4 – 90 Кайседо.

Торино – Сиригу, Войнович, Бремер, Войвода (Синго, 70), Родригес, Ринкон, Мейте, Лукич, Линетти, Верди (Нкулу, 71), Белотти (Бонаццоли, 77).

Лацио – Рейна, Худт, Ачерби, Луис Фелипе, Габаррон, Перейра (Акпа-Акпро, 46), Фарес (Катальди, 81), Милинкович-Савич, Пароло (Лейва, 46), Корреа (Кайседо, 73), Мурики (Иммобиле, 56).

Огоҳлантиришлар: Перейра (44), Худт (86), Иммобиле (88), Нкулу (90), Ринкон (90), Кайседо (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика