Latest news

07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  19 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  29 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  4 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  7 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди News

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди

Хабарингиз бор, Ғузорнинг "Шўртан" клуби 2025 йилги Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев клубдан кетиши ҳақида турли хабарлар пайдо бўлди. Championat.asia сайти "Шўртан" бош директори Шамиль Ярулин билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.


"Анвар Бердиев жуда яхши мураббий ва жуда яхши инсон. У билан бирга жамоамиз яна Суперлигага қайта олганидан хурсанд бўлдик. Айни пайтда Бердиев Про лицензиясига ўқимоқда ва ўз билимини янада кучайтирмоқда. Бироқ Суперлигада "Шўртан"ни тажрибалироқ мураббий бошқариши керак деб ҳисобладик.

Анвар Бердиев билан бу борада гаплашиб олдик ва уни клубимиз тизимида қолдиришга қарор қилдик. Бердиев агар клубда қолса, мураббий сифатида янада ўсарди ва бизга ҳам ёрдами теккан бўларди.

Ҳозирга қадар ҳеч қайси мураббий билан келишувга эришганимиз йўқ. Бир нарсани таъкидлаш керакки, "Шўртан" клубида Суперлига грандларидек катта смета йўқ. Шу сабаб хорижлик мураббий вариантини ўйламаяпмиз ҳам. Маҳаллий, ниманидир исботлашга ҳаракат қилаётган мураббий бўлса яхши бўларди.

Асрор Алиқулов? Тўғриси у билан бу борада гаплашганимиз йўқ. Бундан ташқари Алиқулов "Машъал" билан Суперлигага чиқди ва менимча Муборакда қолса керак", - деди Шамиль Ярулин.




Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика