Latest news

23:52Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  4 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  4 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью News

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг учинчи турида ўз майдонида "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувдан сўнг ўйин давомида фаол ҳаракат қилган ва жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов сайтимизга интервью берди.

- Қўлга киритилган муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Жамоа бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан ирода кўрсата олди. Дастлаб шу ва ўйин борасида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Авваламбор юртдошларимизни Наврўз байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Энди "Андижон" билан кечган баҳсга тўхталсам, тўғри таъкидладингиз характер кўрсата олдик. Чунки ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида тўп тепаётган эдик. Ғалабага бўлган иштиёқ кучли эди. Муваффақиятимизнинг омили ҳам шунда, деб ўйлайман. Кучли хоҳиш, иштиёқ ва ирода ҳисобига навбатдаги уч очкога эга чиқдик. 

- Нима учундир биринчи бўлим охирларига келиб ўйинда асабийлашишлар кўп кузатилди. Ваҳоланки "Бунёдкор" ҳисобда олдинда бораётганди. Балки четлатиш бунга сабаб бўлдими?

- Ўйин давомидаги асабийлашишни табиий ҳолат, деб ўйлайман. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз четлатишдан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Майдондан четлатилган жамоадошимиз учун ҳам ҳаракат қилишимиз лозим эди. Шунинг учун бироз асабийлик кузатилди. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажардик ва муҳими ғалаба қозондик. 

- Урадиган голларингизни аксарияти пенальтилардан. Хуршид Ғиёсов жамоада штатли пенальтичими? Дейлик "Қўқон-1912"да Мурод Ҳолмуҳаммедов, "Пахтакор"да Драган Черан шундай вазифани кўпроқ бажаришади...

- Тўғри кўп голларимни пенальти орқали урганман. Сиз санаб ўтган ижрочилар 11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар жўш уришини, қийинчилигини яхши тушунишади. Аслида бу жараён осон эмас.

- "Андижон" билан кечган баҳсда жамоа аввалги учрашувлардан фарқли равишда илк дақиқалардан эҳтиёткорликни эмас, кўпроқ ҳужумкорликка урғу берди. Ёки кеча рақиб шундай имконият тақдим қилдими?

- "Бунёдкор" доим кимга қарши тўп тепишидан қатъий назар доим биринчи рақам остида ўйнайди. Айтганингиздек эҳтиёткорлик ҳам керак албатта.

- Шу куни рақиб сафида бир нечта собиқ бунёдкорчилар бор эди. Уларга қарши ўйнаш қизиқарли бўлгани табиий...

- Уларни бемалол иқтидорли футболчилар, деган бўлардим. Гарчи бизга қарши ўйнашган бўлсада, аксарияти шу ерда улғайишган. Майдонда шу футболчилар билан курашиш қизиқарли бўлди. Майдонда борларини беришди.

- "Бунёдкор"даги вазият ўтган йилгига қараганда ижобий томонга ўзгарганми? 

- Ўзгаришлар юз берганини биласиз. Клуб президенти Меҳриддин Абдуллаев биз билан учрашдилар, бундан буён барча нарсалар ижобий томонга ўзгаришини таъкидладилар. Вазият секин-аста яхшиланиб бормоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика