Зоммер "Боруссия М"га "Бавария"га ўтиш истагини маълум қилди

Sherzod Nurmatov
3 янв 2023, 15:53
"Боруссия" Мёнхенгладбах 5 миллион евро талаб қилмоқда.

Швейцариялик дарвозабон Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубини январь ойида Мюнхен клубига ўтиш истагини билдирган, дея хабар берди "Süddeutsche Zeitung". Мануэль Нойернинг оёғи сингани сабабли 34 ёшли футболчига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.

"Боруссия" дарвозабонни 5 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Агар "Бавария" шунча пул тўлашга рози бўлса, бу ўтиш амалга ошади.

Зоммернинг мёнхенгладбахликлар билан битими ёзда ниҳоясига етади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bayern&Germany