Зоҳир Қўзибоев "Машъал"нинг 500-голи муаллифи бўлди

Narzulla Saydullayev
9 авг 2014
Олий лиганинг 14-турида Муборакнинг "Машъал" клуби ўз уйида "Сўғдиёна" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Ўша ўйинда мезбонлар сафида учинчи голни Зоҳир Қўзибоев урганди.

Айнан мана шу гол Муборак клуби учун тарихий гол бўлди. Гап шундаки, Қўзибоев олий лигада 14-мавсумини ўтказаётган "Машъал"нинг 500-голи муаллифига айланди.

Ҳозирга қадар клуб 384та ўйин ўтказиб 500та гол урган ҳамда 521 марта тўп ўтказиб юборган. 

"Газчилар" Ўзбекистон олий лигасида 500 ва ундан ортиқ тўп киритган 13-жамоага айланишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia