

"Майдонда ўйлаган ишимни бажараман. Ўйингача ҳеч нимани режалаштирмайман. Бу мен учун ортиқча иш.
Ҳали ҳамон нинзянинг трюкларини бажара оламан. 39 ёшда бўлсам ҳам буни уддалаяпман.
Термага қайтиш ҳиссиёти ажойиб. Энди менга фақатгина швециялик мухлислар етишмаяпти. Сўнгги бора шундай ҳолатда ўйнаганимда ўйин атмосфераси бошқача бўлганди", - деди Ибрагимович.



