Златан агентлик фаолиятини бошлаши ва Мино Райоланинг шериги бўлиши мумкин
26 мар 2020 07:12
Янгиликлар
Златан агентлик фаолиятини бошлаши ва Мино Райоланинг шериги бўлиши мумкин
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович келажакда нима билан шуғулланиши ҳақида ўйламоқда.
38 ёшли швед клубни тарк этиши ва хаттоки фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.
Ибрагимович Звонимир Бобаннинг ишдан бўшатилганидан норози. Унга Иван Газидиснинг янги лойихасида иштирок этиш унчалик ҳам ёқмаяпти.
Сильвио Берлускони ва Адриано Галлиани Златанни кейинги мавсум Б Серияда ҳаракат қиладиган "Монца" клубига таклиф қилишди. Аммо, у бунга ҳам қизиқмаяпти. Шунингдек, форвард мураббийликка ҳам қизиқмаяпти.
Ибрагимович агентлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. У ўзининг агенти ҳисобланган Мино Райоланинг шериги бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар