Зико: "Неймар муносиб равишда "Олтин тўп"га номзод бўлди"

Aslanov Jasurbek
31 окт 2014
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Зиконинг ҳисоблашича, Неймар ҳақли равишда "Олтин тўп" учун даъвогарлар сафидан жой олди.

"Терма жамоамиз ЖЧ-2014да Германияга йирик ҳисобда мағлуб бўлганидан сўнг, ҳеч ким "Олтин тўп" учун даъвогар бўлишга ҳақли эмасди. Аммо Неймар жароҳатига қадар яхши ўйнади ва у ҳозирда "Барселона"да шу руҳда давом этяпти. Шу сабабли у бунга муносиб" - дейди Зико.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com