Зиданда Погбанинг трансфери бўйича режалар бор
20 июл 2019 11:14
Янгиликлар
Зиданда Погбанинг трансфери бўйича режалар бор
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг Мадрид клубига ўтиши бўйича режалар бор.
- "Реал" нимани хоҳлашини билади. 31 августга қадар кўп нарсалар содир бўлиши мумкин. Аммо тафсилотларга берилмайман. Ҳар ҳолда клубнинг бу борадаги режаси бор, - дейди Зидан.
Мадридликлар бир неча ҳафтадан буён 26 ёшли хавбекни сотиб олишга уриниб кўришмоқда.
"Реал" МЮ хоҳлаётган 200 миллион евро беришга тайёр эмаслиги трансфернинг бош тўсиғи бўлиб турибди.
Погба якунланган мавсум АПЛда 35та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар