Зидан ўғли ва Лунин билан боғлиқ вазият ҳақида: "Ўзим тўғри деб билган ишни қиламан"
18 май 2019 17:29
Янгиликлар
Зидан ўғли ва Лунин билан боғлиқ вазият ҳақида: "Ўзим тўғри деб билган ишни қиламан"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ўғли Лука Зиданнин жамоанинг иккинчи дарвозабонига айлантириш ҳақида пайдо бўлган хабарга фикр билдирди.
Олдинроқ, Зидан Тибо Куртуани "Реал"нинг биринчи, Лукани эса иккинчи посбонига айлантирмоқчилиги ҳақида янгиликлар пайдо бўлган эди. Эслатиб ўтамиз, "Леганес" шарафини ҳимоя қилаётган Андрей Лунин ҳам Мадрид клуби дарвозабони ҳисобланади.
"Клубдан ўғлимни иккинчи дарвозабонга айлантиришни сўрамаганман. Бу миш-миш бўлса керак. Айтмоқчи бўлган ҳамма нарса шу. Дарвозабонлар мавзусига тўхталадиган бўлсам, қарорни мен қабул қиламан. У ҳаммага тушунарли бўлади. Мен мураббийман ва доимо ўзим тўғри деб билган ишни қиламан. Агар вазият ўзгарса, клубни тарк этаман" - дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар