UZ

Зидан Милинкович-Савични "Реал"га ўтишга кўндирмоқчи Янгиликлар

Зидан Милинкович-Савични "Реал"га ўтишга кўндирмоқчи

"Реал" "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда.

Сербиялик хавбек "Пари Сен-Жермен" билан музокаралар олиб бормоқда, аммо "Реал" унинг парижликларга трансферини тўхтатмоқчи.

Хабарларга кўра, "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан футболчи билан алоқага чиқмоқчи ва уни испан клубига ўтишга кўндирмоқчи.

Милинкович-Савичнинг "Лацио" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

25 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Лацио" сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 7та ассист қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 июн 22:19:57
to'g'riso'z
Нима керак марках шундок хам кучли.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг