Зидан: "Бу сафар "Реал" футболчиларини ҳимоя қилмайман"
29 апр 2019 10:22
Янгиликлар
Зидан: "Бу сафар "Реал" футболчиларини ҳимоя қилмайман"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Райо Валекано"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
"Жамоа ўйинни бошидан охиригача ҳеч нарса кўрсатмади. "Реал" умуман ўйнагани йўқ, ғазабдаман. Мухлисларимиз олдида кечирим сўрашимиз керак.
Бу ишга қайтганимдан афсусда эмасман, аксинча. Бу қийин дамлардан ўтиб олиш керак, аммо бундай ўйнаб бўлмайди.
Мавсум тезроқ якунланишини хоҳлайман, аммо яна учта ўйинда майдонга тушишимиз керак. Мавсумни бундай якунлай олмаймиз. Футбол ва клубни ҳурмат қилишимиз лозим.
Доимо футболчиларимни ҳимоя қилганман, аммо бу сафар эмас. Бундай ўйин намойиш этиб бўлмайди. Аммо бунда фақат улар эмас, мен ҳам айбдорман, чунки таркибни мен танлайман. Бугун режа иш бермади" - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 4
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар