Зидан бир шарт эвазига "Марсел"ни бошқаришга рози бўлди
29 сен 2023 01:17
Янгиликлар
Зидан бир шарт эвазига "Марсел"ни бошқаришга рози бўлди
Франциялик собиқ футболчи Зинедин Зидан "Марсель" бош мураббийи бўлишга тайёр.
Манбанинг хабарига кўра, бир неча ҳафта олдин 51 ёшли мутахассис Саудия Арабистони вакиллари билан ташкилот француз клубини сотиб олишган тақдирда жамоани бошқариши борасида келишувга эришган.
Таъкидланишича, Яқин Шарқ мамлакати тижорат вакиллари Марселни "француз Ньюкасл"ига айлантирмоқчи, Зиданга эса лойиҳанинг амбицияси, шунингдек, трансферлар учун 300 миллион евро ажратилиши маъқул келмоқда.
Шу билан бирга, Фрэнк Маккорт 7 йил аввал 45 миллион еврога сотиб олинган клубни сотиш ниятида эмаслигини таъкидламоқда.
Зидан хизматига “Реал” ва “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
02:46
Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Марсель"га имконият қолдирмади, мезбонлар 20-дақиқадан ўн киши бўлиб ўйнашди 3
Фикрлар