Зидан - Бэйлнинг кетиши ҳақида: "Мавсум якунига қадар кўриб чиқамиз"
31 мар 2019 11:11
Янгиликлар
Зидан - Бэйлнинг кетиши ҳақида: "Мавсум якунига қадар кўриб чиқамиз"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Гарет Бэйлнинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Гарет - жамоанинг муҳим футболчиси. У бу жамоада, айниқса, ЕЧЛ финалида қандай ўйин кўрсатганини яхши биламиз. Ҳеч ким унинг зўр футболчи эканлигини инкор қила олмайди. У жамоага кўп нарсани бера олади. Шу боисдан Бэйлни ҳисобдан чиқариб бўлмайди.
Мавсумдаги сўнгги 10 ўйинни ғалаба билан якунламоқчимиз. Шу вақт оралиғида унинг ҳаракатларини кўриб чиқамиз. Бироқ бу нимадир ўзгаради дегани эмас", - деди Зидан.
Уэльслик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 10
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар