Зидан: "Бэйл яхши ўйнади, аммо бу вазиятни ўзгартирмайди"
24 июл 2019 13:14
Янгиликлар
Зидан: "Бэйл яхши ўйнади, аммо бу вазиятни ўзгартирмайди"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Арсенал"га қарши Халқаро Чемпионлар Кубоги учрашувидан (2:2, пенальтилар сериясида 3:2) сўнг, жамоа вингери Гарет Бэйлга боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
Ушбу баҳсда уэльслик футболчи гол урди, аммо пенальтилар сериясида ўз зарбасини гол билан якунлай олмади.
"У яхши ўйин ўтказди, Бэйл учун хурсандман. У биз билан ва ишлашда давом этамиз. Келажакда нима бўлишини билмайман. Бугун у майдонга тушишни истади, олдинроқ эса ҳаммаси бошқача эди.
Гарет билан суҳбатлашганим йўқ. У яхши шуғулланди, шу сабабли майдонга тушди. Бироқ ҳеч нарса ўзгаргани йўқ" - дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар