Жонсон январь ойида АПЛнинг энг яхши футолчиси деб топилди

Tolibjon Qosimov
7 фев 2014
"Сандерленд" ярим ҳимоячиси Адам Жонсон Англия премьер Лигасининг январ ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Жонсон январда "Фулхэм"га қарши ўйинда хет-трик қайд қилишга эришди. Айнан шу ўйинда у голли пас беришга ҳам муваффақ бўлганди. Ярим ҳимоячи "Сауигемптон" ва "Сток Сити"га қарши ўйинларда ҳам голларга муаллифлик қилган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru