

Баҳс расмий ўйин сифатида қабул қилинди ва натижа ФИФА рейтингидаги очколарга таъсир этадиган бўлди. Аввалроқ ФИФА Испания терма жамоаси учрашув давомида регламентга мувофиқ олти бор эмас, етти бор ўйинчи алиштирганлиги сабаб, беллашувни расмий деб тан олмаганди. ФИФА қарорини ўзгаришига, жамоаларнинг аввалдан ўйинчи алмаштириш сони бўйича келишуви борлиги таъсир этди.



