Жамшид Болтабоевнинг майдонга тушмаслиги жиддий йўқотишми?

Narzulla Saydullayev
28 окт 2013
Тошкент вақти билан 21:00да Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Гондурасга қарши баҳсни бошлайди.
Маълумки, бу учрашувда Жамшид Болтабоев майдонга туша олмайди. Боиси 7-рақамда ҳаракат қиладиган футболчимиз аввалги ўйинларда икки бор сариқ карточка олди. Жамшиднинг бугунги учрашувда иштирок этмаслиги ўсмирларимиз учун катта йўқотиш бўлиши мумкинми? Гуруҳ ўйинлари пайтида кўпчилик футбол мутахассислари Болтабоевнинг ўйинига юқори баҳо беришди ва тез орада у мухлисларнинг ёқимтойига айланди. 

Хўш, сизнингча, Жамшид Болтабоевсиз қолган жамоа қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкин? Умуман бу футболчининг ўйинига қандай баҳо берасиз ва ўрнига кимни лойиқ деб биласиз? Бу борада фикрларингиз бўлса, марҳамат, изоҳ сифатида қолдиришингиз мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia