UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  29 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  5 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  21 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Жамшид Болтабоев: "Иккинчи бўлимда ўйинимиз ўхшади" Янгиликлар

Жамшид Болтабоев: "Иккинчи бўлимда ўйинимиз ўхшади"

Осиё чемпионатида марказий ҳимоячи амплуасида тўп тепган Жамшид Болтабоевни ЖЧда таянч ярим ҳимоясида кўраяпмиз.
Ҳужумларни бошлаш услуби Одил Аҳмедовни эслатиб юбораётган футболчимиз ўйиндан кейин сайтимизга қисқача интервью берди.

"Биринчи бўлимда ҳимоявий режа асосида ўйнадик ва бу ўз самарасини берди. Аммо ўйин борасида оқсаш бор эди. Танаффус чоғида мураббийимиз бу ўйинда албатта очко олишимиз кераклиги, қолаверса буни миллионлаб ўзбек мухлислари кутиб туришганлигини яна бир бор эслатадилар. Иккинчи бўлимда майдонга чиқдик ва ўйинимиз ҳам ўхшади", - дейди Жамшид Болтабоев.

- Панама билан ўйиндан кейин ҳавотир йўқ эмас эди. Лекин ҳужум чакки бўлмаган эди. Бугун эса ҳимоя яхши ҳаракат қилди. Хорватия билан ўйинда шу иккисини умумлаштира оламизми?
- Албатта бунга ҳаракат қиламиз. Бугун ҳимояда мураббий вазифасини айтганидек бажарганимиздан ҳаммамиз хурсандмиз. Боиси Марокаш ҳужумда кучли ўйнади. Энди кейинги ўйинда ҳам яхши натижа билан ҳамюртларимизни хурсанд қилмоқчимиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Фужайра
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика