UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  16 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  9 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Жаъфар Ирисметов: "Тошкентда иккита ҳужумчи билан ўйнаса ҳам бўлади" Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: "Тошкентда иккита ҳужумчи билан ўйнаса ҳам бўлади"

Ўз вақтида голеадор ҳужумчи сифатида қаралган Жаъфар Ирисметов бугунги кунда бутсаларини михга илганлигини айтиб ўтиш керак.
Эндиликда ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўришни мақсад қилган собиқ футболчи миллий терма жамоамиз сафида 36 ўйин (2312 дақиқа) ўтказиб, рақиблар дарвозасига 15 бор йўл топа олган.

"Учрашув ҳамюртларимизнинг устунлиги остида ўтди", - дея гап бошлади Ирисметов. "Очиғи, Иорданиядан бундай даражада бўш ўйин кутмагандим. Сабаби улар ўз мухлислари қаршисида икки хисса куч билан ҳаракат қилишади деб ўйлагандим. Рақибнинг сустлигидан вакилларимиз унумли фойдаланишга ўтишди. Бу албатта қониқарли натижани келтирди. Тан олиш керак, футболчиларимиз баҳсда асосан биринчи навбатда натижа учун ўйнади. Ҳисобни 1:1 кўринишга келтирганидан сўнг, йигитлар кўпроқ натижани ушлаб қолиш ва сафардан камида дуранг билан қайтишни ўйлаб тўп суришди".

"Менимча учрашувнинг энг яхши футболчиси Жасур Ҳасанов бўлди. Чап қанот ярим ҳимоячимиз бошқаларга нисбатан фаол ўйин намойиш этди. Ўз қанотидан рақиб ҳимоячиларига катта қийинчилик туғдира олди. Қолаверса ўйиндаги ягона голимиз ҳам айнан Ҳасановнинг тўп оширишидан сўнг юз берди".

"Аммандаги ўйинда ҳужум чизиғда ҳаракат қилган Насимов ва Бақоевга ортиқча эътироз йўқ. Улар қўлдан келганича яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Уларнинг ҳеч бирига ўйин давомида голга айлантира оладиган даражада паслар оширилмади. Лекин шунга қарамай олдинги чизиқ вакилларининг фойдаси тегди деб ўйлайман. Хусусан Баҳодир Насимов биринчи бўлимда ҳимояга қайтиб ҳам бурчак тўпи амалга оширилаётган чоғларда анча ёрдам берди. Унинг ўрнига туширилган Улуғбек Бақоев эса ўзи учун оширилган тўпларни ушлаб туриб, рақиб футболчиларини чалғита олди. Менимча энди Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида мураббийлар бу иккала ҳужумчини ҳам бошланғич таркибда туширса бўлади. Чунки бўлажак ўйинда ҳам гол уришимиз муҳим саналади.

Умуман олганда, жавоб учрашувида имкониятларимиз юқори. Умид қиламанки, йигитларимиз Иорданияни Тошкентда мағлубиятга учрата олади. ЖЧга чиқиш имкониятларимиз ҳақида эса ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Чунки кейинги босқичда ким билан рўбарў келишимиз ноъмалум бўлиб турибди. Агарда Уругвай билан тўқнаш келадиган бўлсак, биз учун осон бўлмаслиги аниқ".

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика