

“Гент” ва “Зенит” учрашуви португалиялик ҳакамларга ишониб топширилди. Бош ҳакам Мануэл де Соуза Невеш, унга қанотларда Бертину Миранда ва Альвару Мескуиталар ёрдам беришади, дарвоза ортида Карлуш Шистра ва Жоау Капелалар ҳакамлик қилишади.
Захира ҳаками этиб Рикарду Сантуш тайинланган. Эслатиб ўтамиз, учрашув 9 декабрь куни “Гент” майдонида Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.



