“Зенит” мухлислари сабаб 27 000 евро жарима тўлайди
20 ноя 2017 22:45
Янгиликлар
“Зенит” мухлислари сабаб 27 000 евро жарима тўлайди
УЕФА тартиб-интизом қўмитаси “Зенит” клубини 27 000 евро миқдоридаги жаримага тортишга қарор қилди.
Питер клуби мухлислари Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Русенборг” билан бўлиб ўтган (1:1) ўйинда тартибсизликларни келтириб чиқаришганди. Бу учрашув 2 ноябрь куни Норвегияда бўлиб ўтган эди.
Россиялик ишқибозлар пиротехника воситаларидан фойдаланганлари етмаганидек турли буюмларни стадионга улоқтиришганди. Мухлислар “Русенборг” стадионига ҳам сезиларли даражада зарар етказишганди.

Энди “Зенит” клуби раҳбарияти 30 кун ичида келтирилган зарарни тўлалигича қоплаб бериши шарт. Ўз ўрнида “Русенборг” клуби ҳам ўз мухлисларининг пиротехника воситаларини ишлатгани учун 15 000 евро жарима тўлайди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
15:20
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди 3
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар