"Зенит" "Гремио" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
27 июн 2017
"Гремио" ҳужумчиси Луан "Зенит" қизиқишлари доирасида.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Бразилия ОАВ ҳужумчига "Спартак" ва "Атлетико" қизиқаётганини эълон қилган эди. Ўшанда Луан 22,5 млн. еврога баҳоланган.

Форвард 2014 йилдан бери "Гремио" шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум футболчи Бразилия А Сериясининг 9 та учрашувида 4 та гол урди ва 6 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Premium Sport HD