“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин

Khoja
13 июн 2025, 09:38
“Зенит“ “Фламенго“ ярим ҳимоячиси Жерсоннинг трансфери бўйича келишувни якунлади.

Журналист Вене Касагранденинг ёзишича, ҳар икки томон клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 якунланганидан кейин трансфер амалга ошади.

“Зенит“ футболчини 25 миллион еврога сотиб олиш вариантини фаоллаштирди. Жерсоннинг ўзи, таъкидланганидек, клуб билан беш йиллик шартнома имзолайди. Футболчи Россияда йилига 6 миллион евро маош олади. Бу ҳозирги ойлигидан 3 баравар кўп дегани.


KhojaМуаллиф
Манба: soccer.ru