Зайниддин Тожиевнинг дебют ўйинида йирик мағлубият қайд этилди

Оқил Абдубарноев
11 май 2022
"Влатко Маркович" халқаро турнирида иштирокини бошлаган Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Хорватияга йирик ҳисобда ютқазди.

Зайниддин Тожиев қўл остидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси мусобақа мезбонларига қарши саф тортиб, якунда ўз дарвозасидан жавобсиз учта тўп ўтказиб юборди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, иккинчи бўлимда эса майдон эгалари йирик ҳисоб қайд этилишини таъминлади. Шунингдек, биринчи таймда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муслимбек Ҳабибуллаев 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади, иккинчи бўлим давомида эса Оятилло Акрамов майдондан четлатилди.

Хорватия - Ўзбекистон 3:0

Голлар: Николас Симиш (51), Дуже Матич (59), Ловро Челфи (69)

Ўзбекистон U-15: Оятилло Акрамов, Шораҳим Шораҳмедов, Риҳсибой Абдуҳакимов, Диёр Эрманов, Қувончбек Абраев, Шоҳруҳ Ҳудойбергенов, Муслимбек Ҳабибуллаев, Диёрбек Тажиев, Саддам Аҳмадов, Шоҳжаҳон Юнусов, Улуғбек Маратов


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia