

87-дақиқада бош ҳакам Андре Марринер ивуарлик футболчини қоидабузарлик учун жазолади. Заха бундан ғазабланиб, ҳакамга кесатиш рухидаги қарсак чалди, шундан сўнг эса у четлатилди.
Маълумотларга кўра, Англия футбол ассоциацияси (FA) футболчини битта ўйинга дисквалификация қилиб, уни 10 минг фунт жаримага тортди.
Жорий мавсум 26 ёшли ҳужумчи Премьер-лиганинг 21та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2та голли пас берди.



