Занетти: “Моуриньо “тахт”га тезроқ қайтмоқчи”

“Интер” клуби вице-президенти Хавьер Занетти португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг МЮ бош мураббийлигини тарк этганига изоҳ берди.

У шунингдек миланликлар ҳужумчиси Мауро Икардининг шартномасини узайтириши борасидаги ҳам тўхталди.

“Моуриньо учун ҳаммаси бу тахлит тугаганидан афсусдаман. У бир неча бор кучли мутахассис эканлигини исботлаган. Барча мураббийлар фаолиятида шундай “қора чизиқ”лар бўлади. Аммо мен Жозени биламан. У тез орада ўз “ўрни”га қайтади. Чунки биз уни бундай ҳолатда кўриб ўрганмаганмиз.

Икарди? Ҳар бир киши ўз ишига ҳурмат билан ёндошиши лозим. Энг муҳими Мауро “Интер”да бахтли. У ўз ўйини билан буни исботламоқда. Барча унинг ўйинидан, ҳаракатларида хурсанд бўлмоқда”, дея Занеттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Corriere dello Sport.


Манба: Corriere dello Sport.