Замбиялик собиқ футболчи итлар томонидан ғажиб ўлдирилди

Оқил Абдубарноев
13 янв 2023
Замбиялик собиқ футболчи Филемон Мулала ўз боғида ўлик ҳолда топилди.

Маълум қилинишича, 60 ёшли фахрийни ўз итлари ғажиган, улардан учтаси бирданига ташланган.

Мулала футболчилик даврида қанот ҳимоячиси ва вингер сифатида ўйнаган. У 1984 йилда Шарқий ва Марказий Африка чемпионатида ғолиб чиққан Замбиянинг "олтин" жамоаси аъзоси эди. Ўша турнирнинг ярим финали доирасида Кенияга қарши ўйинда Мулала дубль қайд этганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Daily Mail

Ўхшаш янгиликлар