

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 25 ёшли швейцариялик футболчи кеча "Ювентус"га ўтиш олдидан тиббий кўрик учун Туринга келди.
Хабар берилишича, шартнома 2026 йилга қадар тузилади, трансфер нархи эса 5 миллион евро+бонуслар кўринишида бўлади.
Закария жорий мавсум "Боруссия" либосида 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Футболчининг немис клуби билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган, ўйинчи келишувни узайтирмайди.



