UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Зафар Полвоновнинг майдонга тушмагани, Ўзбекистондаги ҳужумчилар муаммоси, "Шўртан"нинг мақсади - Анвар Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

Зафар Полвоновнинг майдонга тушмагани, Ўзбекистондаги ҳужумчилар муаммоси, "Шўртан"нинг мақсади - Анвар Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Про-лиганинг 19-тури доирасида "Локомотив" майдонида кичик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши қизиқарли ўйин бўлди. Учрашув охиригача курашдик, бироқ баҳс якунида концентрацияни йўқотиб қўйиб, аламли гол ўтказиб юбордик. 

- "Шўртан"ни йилдаги энг яхши ўйинини ўтказди деса бўладими?

- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Бу "Шўртан"нинг мавсумдаги энг яхши ўйини эмас. Яхши ўйнаса жамоа ғалаба қозониши керак. Биз мағлубиятга учрадик. Энди буни ёддан чиқариб, кейинги ўйинларга тайёрланишимиз лозим. 

- Ўтган турда Зафар Полвонов учта гол урганди. Бироқ у бугун захирада қолдирилди.

- Зафар Полвонов - ёши катта футболчи. Бугун "Локомотив"га қарши ўйинда бошқачароқ схемада ўйнашни ўйлагандик. Шу сабабли Зафар билан гаплашиб, ундан иккинчи бўлимда фойдаланмоқчи бўлгандик. Ўйинни кўрдингиз, бугун ҳар бир футболчидан жуда кўп жисмоний куч талаб қиларди. Шунинг ҳисобига бугун Зафар Полвоновни асосий таркибда майдонга туширмадик. Кейинги ўйинларда у яна майдонга қайтади. 

- Мавсум тугашига 3 тур қолганида "Шўртан"нинг асосий мақсади қандай? 9 очко тўплаб, ўтиш турнирига йўлланма олишми?

- Албатта, биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Имкониятимиз бор экан, охиригача курашишни давом эттирамиз. Мақсадимиз - кучли бешликдан тушиб кетмаслик ва ўтиш турнирида иштирок этиш. Бунинг учун курашишда давом этамиз. 

- Ўзбек футболида нега Анвар Бердиевга ўхшаган ҳужумчи чиқмаяпти?

- Бўлади, бунга ишонаман. Биздан зўр ҳужумчилар бўлган. Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Фақат улар билан ишлаш керак. Яна бир бор қайтараман, агарда мураббий футболчиликда ҳужумчи бўлмаган бўлса, жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши керак, бу менинг шахсий фикрим. Машғулотларда ҳужумчи ҳар бир кичик деталларгача эътибор қаратиши керак. Шундай бўлса Ўзбекистондан яна яхши ҳужумчилар чиқишни бошлайди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика