

"Calciomercato" хабарига кўра, Италия клуби футболчини ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Хавбек 2017 йилнинг ёзида ҳам туринликлар сафига ўтиши мумкин эди, бироқ у ўшанда "Бавария"ни танлаганди.
Ушбу мавсумда Толиссо "Бавария" таркибида барча турнирларда 19 ўйинда 3тадан гол ва ассистентлик қайд этди. Унинг мюнхенликлар билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.



