"Ювентус" Заньолодан воз кечмаяпти
14 дек 2022 20:44
Янгиликлар
"Ювентус" Заньолодан воз кечмаяпти
"Ювентус" ярим ҳимоячи Николо Заньолони сотиб олиш фикридан воз кечмаяпти.
"Рома" 23 ёшли ярим ҳимоячини сотишни истамаяпти, бироқ унинг шартномасини узайтириш бўйича музокаралар тўхтаб қолди. Заньолонинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Агар футболчи пойтахтликлар билан шартномани узайтирмаса, туринликлар Заньоло трансфери учун ҳаракат қилишга тайёр.
Николо Заньоло 2018 йилнинг ёзидан буён "Рома" сафида тўп тепмоқда. Transfermarkt экспертлари футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар