

Мауро ҳозирда ПСЖда ижара асосида ўйнамоқда. Парижликлар футболчини биринчи навбатда харид қилиш ҳуқуқига эгалар.
Ҳозирча аргентиналик форварднинг келаси мавсум Парижда қолишни хоҳлаши ёки хоҳламаслиги маълум эмас.
Икарди жорий мавсум ПСЖ таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассистга эришди.



