"Ювентус" янги дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин турибди
Mirjalol Normatov
2 июн 2018
Дарвозабон Маттиа Перин яқин вақтлар ичида "Женоа"ни тарк этади.
"Ювентус" генуяликлар билан дарвозабон борасида келишиб олган. "Женоа" посбоннинг трансферидан 14 млн евро ишлаб олади. Шунингдек, яна 1 млн евро бонус сифатида тақдим этилади.
Периннинг трансфери кейинги ҳафтанинг бошида эълон қилиниши кутилмоқда.