

23 ёшли футболчига қизиқиш анчадан бери мавжуд эди, бироқ ўтган мавсумда ярим ҳимоячи "Сассуоло" билан шартномани узайтиришга қарор қилган, бу эса трансфер бозоридаги унинг шахси атрофидаги шовқинни бироз юмшатганди.
Хабарга кўра, "Ювентус" энди Фраттези учун тахминан 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр, "Рома" ҳам Италия терма жамоасининг янги дебютантига даъво қилмоқда.
Давиде Фраттези жорий мавсум "Сассуоло" сафида 13 та ўйинда 4 та гол урди.



