"Ювентус" "Порту" ҳужумчиси Браимини кузатмоқда

Aslanov Jasurbek
3 апр 2017
"Порту" ҳужумчиси Ясин Браими "Ювентус" қизиқишлари доирасида.

Маълумотларга кўра, Турин клуби скаутлари Португалия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Бенфика" - "Порту" учрашувига (1:1) ташриф буюриб, футболчининг ўйинини кузатишган.

Ясин Браими баҳсда 87 дақиқа тўп тепди, аммо гол уришга муваффақ бўлмади. Жорий мавсумда жазоирлик форвард Португалия чемпионатининг 17 та учрашувида 4 та гол урди.

Браимининг тахминий трансфер нархи 18 млн. евро.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport