"Ювентус" Перин билан шартномани узайтиришга яқин

Alisher
14 апр 2022
"Ювентус" дарвозабони Маттиа Перин клуб билан 2025 йилга қадар шартномани узайтирди.

Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, ўйинчининг туринликлар билан янги келишуви бугун эълон қилинади.

29 ёшли дарвозабон "Юве" таркибида 2018 йилдан бери ўйнайди. 

Перин жорий мавсум барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиқди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/dimarzio