“Ювентус” Мората трансфери учун “Реал Мадрид”га 18 миллион евро таклиф қилди

Tolibjon Qosimov
24 июн 2014
“Ювентус” “Реал Мадрид” ҳужумчиси Алваро Моратани сотиб олиш қароридан воз кечгани йўқ.
Италия чемпионлари  ўз таклифини 18 миллион еврога оширди, аммо бу миқдор “Интер” ва “Волфсбург” таклифидан кам ҳисобланади. “Кекса сениора” Моратанинг ўзини рози қила олсагина, ҳужумчи Италияга кўчиб ўтиши мумкин.

Ўтган мавсумда 21 ёшли футболчи “Реал Мадрид” сафида 23 бор майдонга тушиб, саккиз голга муаллифлик қилган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com