"Ювентус" Милинкович-Савич билан келишиб олди

Alisher
22 май 2019, 13:18
"Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг сайтида хабар беришича, туринликлар серб футболчиси билан шартнома масаласида келишиб олишган. Энди "кекса синьора" "Лацио" билан келишиб олишига тўғри келади. Агар "бургутлар" ярим ҳимоячиси учун кўпроқ пул сўрашса, музокаралар осон ўтмаслиги аниқ.

Жорий мавсумда Милинкович-Савич А Серияда 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com