"Ювентус" "Милан" ҳимоячисини ижарага олиш бўйича таклиф юборди. Футболчининг ўзи бу трансферга рози

Omonjon To`xtamirzayev
15 авг 2024
"Ювентус" "Милан"га ҳимоячи Пьер Калюлю бўйича расмий таклиф юборди.

Гап 14 миллион эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан 3 миллион евро эвазига ижара ҳақида кетмоқда. Ҳимоячининг ўзи бу трансферга розилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Калюлю "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020 йил августидан буён "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келади. Калюлюнинг "россонери" билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. 

Ўтган мавсум марказий ҳимоячи барча мусобақаларни қўшганда 11 та ўйинда майдонга тушган. 

"Transfermarkt" портали 24 ёшли француз трансферини 20 миллион еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо