

"Қизил иблислар" устози Оле Гуннар Сульшер жамоа ҳужумини 33 ёшли хорватиялик футболчи билан кучайтирмоқчи.
Ўз навбатида "кекса синьора" бунинг учун МЮдан 15 миллион евро сўрамоқда.
Манжукичнинг ўзи эса инглиз клубига ўтишни фаолиятининг охирларини юқори даражада ўтказиш сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик форвард жорий мавсум ҳали майдонга тушгани йўқ.



