"Ювентус" "Манчестер Юнайтед"га таклиф билан чиқди

Mirjalol Normatov
12 янв 2019
Поль Погбанинг "Ювентус"га қайтиши борасида миш-мишлар анча тинчиб қолганди.

Бироқ "Tuttosport" ушбу мавзуни яна трендга кўтарди. Ушбу манбанинг хабарига кўра, "Ювентус" "Юнайтед"га футболчи алмашишни таклиф қилган: Погба ўрнига Дуглас Коста.

Костанинг хизматларига МЮ қизиқиш билдираётгани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ Погбанинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак, унинг собиқ жамоасига қайтиш эҳтимоли жуда кам.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport