

Маълумотларга кўра, "Ливерпуль" билан шартномаси 2018 йилда якунланадиган Жан уни узайтиришга тайёр, аммо фақат шартлар яхшиланган ҳолда. Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп футболчининг талабларига рози эмас ва Жан ўйинини ривожлантириши керак деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсумда Жан АПЛнинг 21 та учрашувида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли пас берди.



