"Ювентус" ЛаЛигада тўп тепадиган футболчини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
19 мар 2018
"Ювентус" "Севилья" ярим ҳимоячиси Стивен Н’Зонзи хизматларига қизиқиш билдирмоқда ва ёзги трансфер ойнасида уни сотиб олмоқчи.

Маълумотларга кўра, футболчининг "Севилья" билан тузган шартномасида товон пули 30 млн. евро этиб белгиланган. "Кекса синьора" эса ушбу бандни мавсум охирида фаоллаштирмоқчи. Н’Зонзига Италия грандидан ташқари "Барселона" ҳам қизиқиш билдирган, аммо кўк-анорранглилар раҳбарияти нархни жуда баланд деб ҳисоблади.

Жорий мавсум 29 ёшли футболчи ЛаЛиганинг 20та учрашувида иштирок этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo