

Манбага кўра, "бьянконери" келаси мавсумда маош фондини қисқартирмоқчи ва Ди Марияга шартномани узайтиришни таклиф қилмайди.
Ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён "Ювентус"да ўйнамоқда. 34 ёшли аргентиналикнинг клуб билан амалдаги битими 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
2022/23 йилги мавсумда Ди Мария "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



