"Ювентус" де Лигтнинг нархини маълум қилди

Alisher
30 июн 2022
"Ювентус" ҳимоячи Маттейс де Лигтни 90-100 миллион евро эвазига бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Ўйинчи учун бош даъвогар "Манчестер Юнайтед" ва Лондоннинг "Челси" клуби ҳисобланади.

Де Лигт 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Нидерландияликнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira